Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 7,5 тонна минерал ўғит ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, вилоят «Агрокимёҳимоя» АЖ Касби тумани филиалида мудир лавозимида ишлаб келган Қ.Ш. жавобгарлиги остидаги оғирлиги 7,5 тонна сулфат аммоний минерал ўғитини фаолиятини тугатганига 2 ой бўлган фермер хўжаликларидан бирининг раиси М.А. ва бошқалар билан тил бириктириб, фуқаро И. И. бошқарувидаги Isuzu русумли автомашинага юклаб, сохта ҳужжатлар асосида Самарқанд вилоятига олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қ.Ш. ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилигига кўра тергов идораларига юборилди.
Изоҳ (0)