Триполида қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 32 нафарни ташкил қилиб, 50 га яқин одамлар жароҳатланган, дея хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ, ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳарбий можаролар оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли бор.
Маршал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси бирликлари ҳозирда Триполига босқин қилмоқда. 4 апрель куни Хафтар шаҳрига ҳужум бошлангани ҳақида эълон қилган.
Изоҳ (0)