Украина президенти 14 апрель куни бўлиб ўтадиган баҳсдан аввал гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга яна бир марта текширувдан ўтишга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Порошенконинг айтишича, текширувни Жаҳон антидопинг агентлигида ўтказади.
Сиғими 70 минг кишилик бўлган Киевдаги стадионда сайловолди баҳсни ўтказишни Владимир Зеленский таклиф этган. Унда қанташиш шарти сифатида спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга текширувдан ўтиш кераклигини айтган. Номзодлар 5 апрель куни таҳлил топширган.
Президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 21 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)