7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида сўнгги ўйин бўлиб ўтди.
Унда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси Сурхондарёнинг «Сурхон» клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 10 ва 15-дақиқаларида сурхондарёликлар ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов дублга эришган бўлса, 33-дақиқага келиб Шерзод Ҳакимов ҳисобни йириклаштирди (3:0). Шу тариқа «Сурхон» сафарда «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
3-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
3-тур баҳси
7 апрель, якшанба
«Сўғдиёна»—«Сурхон» 0:3
Голлар: 0:1 — 10 Шавкат Саломов, 0:2 — 15 Шавкат Саломов, 0:3 — 33 Шерзод Ҳакимов«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орипов, Кахи Maxарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Сирож Мелиев, Дурбек Камолов, Никола Милинкович (Даврон Умиров, 65 ), Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов (Иззат Абдуллаев, 54), Достон Тошматов
«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Владимир Бубанья, Дарко Станоевич, Шавкат Саломов (Равшан Хурсанов, 84), Шерзод Каримов (Сарвар Солиев, 90), Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Шерзод Ҳакимов
Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов (50), Никола Милинкович (62), Кахи Maxарадзе (76), Аъзам Алиев (78), Элёр Орипов (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)