Австралиялик фермер меринос зотидаги қўйларини кўпайтиради, деб ёзади «TravelAsk».
Фото: «TravelAsk»
Бу ҳайвонлар жуда қимматли ва шу билан бирга тез ўсадиган сифатга эга бўлган жуни билан машҳур. Шу сабабли, бу мавжудотларни тез-тез жунини олиб туриш керак, акс ҳолда улар жиддий касал бўлиб, паразитлар юқтириши мумкин.
Фото: «TravelAsk»
Кунларнинг бирида подадаги қўйлардан бири ортда қолиб, ғойиб бўлган. У узоқ вақт топилмаган, шу сабаб ҳамма уни ўлди деб ҳисоблашган.
Бироқ, беш йил ўтгач, йўқолган қўй тўсатдан тирик ва соғлом топилган, фақат унинг ташқи кўриниши барчани ҳайратга солган.
Кўп йиллар давомида меринос ёввойи табиатда яшаган, уни жуни қирқилмаган, ювилиб, таралмаган, натижада жуда ўсиб, ахлат ва паразитлар билан қопланган.
Фото: «TravelAsk»
Бечорага ёрдам бериш учун одамлар ушбу турдаги ҳайвонларнинг жунини оладиган энг яхши профессионални таклиф қилган. Жараён бир неча босқичга бўлиниб, жун олиш деярли олти соат давом этган. Жуннинг умумий оғирлиги 42 килограммдан ошган.
Фото: «TravelAsk»
Бундай оғир юкдан бўшаган қўй бир зумда ўзини янада яхшироқ ва қувноқ ҳис қилган.
Изоҳ (0)