Ўтган ойда Нью-Йоркнинг Манхэттен шаҳрида Исломий жамиятнинг мусулмонлари жума намози учун жойсиз қолди, дея хабар берди «IslamToday».
Мусулмонлар масжид ёнида нима қиларини билмай боши қотиб турганида руҳоний Стефани Колин қўшни Марказий синагоганинг хизматларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Намозни бошқарган имом бу онларни Нью-Йоркдаги ҳаёти давомидаги энг муборак дақиқалардан бири деб атади.
«Кўплаб мусулмонларнинг синагога ичида ибодат қилганининг гувоҳи бўлиш... Буни нақадар ажойиблигини таърифлашга сўз ожиз», — дейди Нью-Йоркдаги ибодатхона руҳонийси Энди Кан.
1846 йилда асос солинган марказий синагога ислоҳот жамоатини қабул қилади ва либерал яҳудийларнинг фикрини ҳимоя қилади. Унинг биринчи руҳонийси — Анжела Варник Бухдал, у осиё-америкалик обрўли аёл арбоблардан бўлган.
Айрим қарама-қаршиликларга ва жамоалар орасидаги келишмовчиликка қарамай, ҳар икки дин вакиллари икки хил гуруҳнинг умумий тил топишиши мумкинлигининг яққол намунасини кўрсатди.
Изоҳ (0)