Facebook’да эълон қилинган видеода Украина президенти рақибини сайловда дебатда иштирок этишга чақирган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Порошенко ва Зеленскийни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, президентликка икки номзод бир-бирига видео хабарлар ёзиш орқали қонунни бузмоқда.
Аваков овоз беришнинг иккинчи босқичидан олдин, фақат биринчи тур натижалари расмий эълон қилинганидан кейин бошланиши мумкинлигини эслатган. Украина Марказий сайлов комиссияси ҳозирча буни қилмаган.
Изоҳ (0)