Ўзбекистонда «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири давомида беш кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда 26—30 март кунлари «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистонда ўтказилган ушбу рейдлар давомида фоҳишабозлик, қўшмачилик ва болалар савдоси каби ҳолатлар аниқланган. Хусусан, тунги клублар, меҳмонхоналар ва сауналарда уюштирилган 2 861 та рейд давомида 258 нафар енгилтабиат аёл қўлга олинган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 87 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.
Республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, чекка туманларда, аэропортларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва сайёҳлик компанияларида 6 417 та ташвиқот ишлари олиб борилган. 6 259 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Изоҳ (0)