2019 йил 4 апрель соат 13.30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, «Эски Тошкентлик» маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига боради. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Турмуш ўртоғини Ш.А.дан рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган.
Ш.А. олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.
Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.
Изоҳ (0)