Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» пилот лоийҳаси доирасида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Лойиҳа доирасида Жиззах шаҳридаги микрораёнларнинг бирида «Умногор» рақамли платформа асосида шаҳар мулкини бошқариш учун бир нечта ахборот ва коммуникация технологияларини ва «буюмлар Интернети»ни ўзаро боғлаш кўзда тутилган.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида ягона бўлиб, кейинчалик Жиззах шаҳри ва республиканинг бошқа туманларида замонавий рақамли технологик тизимларини ўрнатиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳа доирасида фойдаланиладиган рақамли ва қурилиш технологиялари (траншеясиз тиклаш) мухандислик тармоқларини капитал таъмирлаш ишларига кетадиган ҳаражатларни сезиларли даражада камайтириш ва улардан фойдаланиш муддатларини сезиларли узайтириш имконини беради.
Маълумот учун, «Группа Полипластик» бўлинмалари Россия, Беларусь, Қозоғистонда жойлашган йирик халқаро компания. 2016 йилдан бошлаб компания янги йўналишларни фаол ривожлантириш, шу жумладан мухандислик тармоқларини лойиҳалаштириш ва траншеясиз тиклаш бўйича замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда қуриш билан шуғулланади. Россияда компания томонидан 110 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган.
Изоҳ (0)