Таклиф этилган тўртта сценарийдан бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз олмади, деб ёзади «Эхо Москви».
Аввалроқ депутатлар Бош вазир Тереза Мэй томонидан таклиф этилган ЕИ билан тузилган шартномани учинчи марта рад этган.
12 апрель куни эса Британия Европа Иттифоқига ўз ҳаракатлари режасини тақдим этиши ёки шу куни ЕИдан чиқиб кетиши керак.
Brexit’ни бекор қилиш ва Буюк Британияни Европа Иттифоқи таркибида сақлаб қолиш талаб этилган петицияни олти миллиондан ортиқ киши имзолаган.
Изоҳ (0)