Пхукетда ишлайдиган пляж қутқарувчиси давлат лотереясида 30 миллион бат (945 минг доллар) ютиб олди, дея хабар беради «ТАСС».
32 ёшли Нара Налак лотерея чипталарини камдан кам харид қилишини маълум қилган. «Бу сафар мен кўпдан бери таниган чипта сотувчиси билан учрашиб қолдим ва 767 рақамларни қизиқарли комбинация деб ҳисоблаб, бир нечта чипталар тўпламини сотиб олдим», — деди у. Бу менинг илк бор бир нечта чипталарни сотиб олишим эди».
Қутқарувчи ғалабасидан жуда ҳайратга тушганини, лекин севимли ишини давом эттиришини қўшимча қилган. «Ютган пулимни отамга бераман ҳамда икки фарзандимнинг таълим олишига ва уйимни таъмирлашга сарфлайман», — дея қўшимча қилди Налак.
Таиланд давлат лотереяси ҳар ойда икки маротаба ўтказилади ва Таиландда тақиқланмаган ўйин саналади.
Изоҳ (0)