Рамазон ойида Сингапур ва Малайзияда «Ўзбеккино» миллий маҳсулотлари намойиш этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сингапурнинг Bomanbridge ва Индонезиянинг MNC Media компаниялари кинобозорга олиб борилган «Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази», «Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний», «Хожа Баҳоуддин Нақшбанд», «Қадимий Бухоро» каби ҳужжатли фильмларга қизиқиш билдирди.
Улар ушбу фильмларни Жанубий-шарқий Осиёдаги мусулмон аҳолига эга мамлакатлар телеканалларида Рамазон ойи туҳфаси сифатида кенг намойиш этиш учун харид қилиш мақсадида тижорат таклифлари билан чиққан.
Ҳозирда компаниялар билан шартномалар имзоланган бўлиб, Рамазон ойида фильмлар намойиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)