25 мартдан 31 мартгача бўлган давр мобайнида биржа савдоларининг ҳажми 562,8 миллиард сўмдан 906,9 миллиард сўмга ошди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Сотувлар бўйича биринчи ўринни кимё маҳсулотлари эгаллаб, унинг улуши 18,1 фоизни ташкил этган.
Кейинги ўринларда қурилиш материаллари — 16,5%, пахта толаси — 15,3% ва нефть маҳсулотлари — 12% улуш билан жойлашган.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,5 миллион доллардан ортиққа тенг товарлар сотилган. Ўтган ҳафтада экспортга пиролиз бензини ва полиэтилен катта ҳажмда сотилиб, уларнинг улушлари мос тарзда 57 фоиз ва 17 фоизни ташкил этган. Кейинги қаторлардан жой олган пахта толаси улуши 12 фоизга, нефть кокси 10 фоизга тенг бўлган. Бошқа товарларнинг улуши 4 фоизга тенг.
Изоҳ (0)