Украина марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 97,48 фоиз протоколлар қайта ишланганидан сўнг шоумен ва «Халқ хизматчиси» партияси раҳбари Владимир Зеленский ва давлатнинг амалдаги раҳбари Пётр Порошенко президент сайловларининг иккинчи босқичига ўтиши кафолатланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Бошқа номзодлар ҳали қайта ишланмаган протоколларда қанча овоз олишига қарамай бундай имкониятдан маҳрум бўлган.
Владимир Зеленский 30,24 фоизга яқин овоз олгани тахмин қилинмоқда, Пётр Порошенко эса 15,93 фоиз. Улардан кейинги ўринда Юлия Тимошенко бўлиб, унда бу кўрсаткич 13,99 фоизни ташкил этади.
Украина президентлигига сайловнинг биринчи босқичи 31 март куни бўлиб ўтган. Иккинчи босқич 21 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)