31 март куни Гданскда бир гуруҳ руҳонийлар ўз хизматкорлари билан бирга уларнинг фикрига кўра христиан таълимотига зид ҳисобланган бир неча китобларни черковлардан бирининг ёнида гулханда ёқиб юборди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Хабарда айтилишича, вампирлар, сеҳргарлар ва афсунгарлар ҳақидаги китоблар ёқиб юборилган. Ёқиб юборилган китоблар орасида Стефани Майернинг «Сумерки» ва Жоан Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги китоблари ҳам бўлган.
Шунингдек, руҳонийлар бошқа дин ва эътиқодга тегишли бўлган турли ниқоб ва ҳайкалларни ҳам ёқиб юборган.
Иштирокчилардан бири Ян Кухарский «худони ҳис қилмаган одам бу ишларни тушуниши қийин. Шундай руҳдан маҳрум бўлган одам бундай нарсалар худо билан бўлган ҳаётда зарар eтказиши, ҳалал беришини кўрмайди», — деб айтган.
Изоҳ (0)