Япониянинг янги императори валиаҳд шаҳзода Нарухитонинг ҳукмронлик даври «Рейва» деб номланади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Бу эса «тартиб ва уйғунлик» деган маънони англатади.
Янги монархнинг ҳукмронлик қилган йилларини ифодаловчи иккита иероглиф тўғридан-тўғри эфир орқали Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Ёсихиде Суга томонидан кўрсатилди. «Рейва» иборасининг маъносини кейинчалик Бош вазир Синзо Абэ эълон қилади.
Бугунги 85 ёшли япониялик император Акихито тахтни ўз ўғли фойдасига тарк этади. У расмий равишда 30 апрель куни тахтдан воз кечади, эртаси кундан тожни шаҳзода Нарухито эгаллайди.
Изоҳ (0)