2018 йили Тожикистон судлари 2,5 минг нафар вояга етмаган қизлар билан никоҳ тузилишига рухсат берди. Мамлакатда ҳар куни ўртача 6-7 нафар 18 ёшга етмаган қиз турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Олий суди маълум қилди, дея хабар беради Zarnews.
Мамлакат қонунларида никоҳ ёши 18 ёш дея белгиланган. Бироқ, истисно тариқасида — эрта ҳомиладорлик ёки ота-оналарнинг оғир касаллиги туфайли суд қарори билан 17 ёшда никоҳдан ўтишга рухсат берилади.
Тожикистонда 2010 йили Оила кодексига қўшимча киритилиб, қизлар учун никоҳ ёши 17 ёшдан 18 ёшга узайтирилди. Бироқ эрта ва мажбурий никоҳ ҳамон муаммолигича қолмоқда, кейинги вақтларда эса совчилар 17 ёшдан катта бўлмаган қизларни қидирмоқда.
Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ўтган йили вояга етмаган қизлар билан ноқонуний никоҳдан ўтишга оид 29 та факт фош қилинган.
Изоҳ (0)