Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида эркин савдо битимини тузиш масаласида иш олиб боришни режалаштирмоқда, дея хабар беради «UzDaily».
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев ва Жанубий Корея Бош вазирининг ўринбосари Хонг Нам-ки билан учрашувдан сўнг қабул қилинган.
Ўтган ҳафта Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея Бош вазирлари ўринбосарларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтган.
Хонг Нам-ки учрашув чоғида мамлакатлар эркин савдо битимини тузиш имкониятини кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.
У Жанубий Корея Ўзбекистонга иқтисодиётнинг турли соҳаларини, жумладан, Жанубий Корея ҳукуматининг «Расмий тараққиёт дастури» орқали ёрдам беришга тайёрлигини айтган.
Ўзбекистон томони Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишни режалаштираётган Жанубий Корея компанияларига ёрдам беришини қайд этган.
Изоҳ (0)