Ўзбекистон 2019-йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботига таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
МБ ҳисоботига кўра , Ўзбекистон чет элга охирги уч йилда 70-80 тонна атрофида тилла сотган.
Хусусан, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда эса яна 70 тонна бўлган.
Давлат статистика қўмитаси мамлакат 2018 йилда экспорт қилган олтин суммаси 2,9 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)