• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқонда сохта ДХХ ходими ва ҳокимият вакилининг кирдикорларига чек қўйилди

    Қўқон шаҳрида сохта ДХХ ходими ва ҳокимият вакилига нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Рустам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармади.

    Рустамнинг синфдош ўртоғи Аҳрор Қўқон шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, бунга қадар муқаддам уч маротаба жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан жазо тайинланган.

    Рустам ўзгалар мулкини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритишни ўзига мақсад қилади.

    У дастлаб ўзини гўёки «Давлат хавфсизлик хизмати» ходими эканлиги ҳақидаги «311» рақамли сохта хизмат гувоҳномаси тайёрлаб, ушбу гувоҳномага Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Маданият бўлими муҳрини босиб олади.

    Шундан сўнг, бирин-кетин жиноий режаларини амалга оширишга киришади. Рустамнинг биринчи «ўлжа»си Олимжонга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади. Натижада пора беришга далолат қилиб, Олимжоннинг 1 000 000 сўм пул маблағини қўлга киритади.

    Бу ҳам етмаганидек, Рустам ҳамтовоғи Аҳрор билан олдиндан тил бириктириб, Олимжонга сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ўзини ДХХ ходими эканини айтади. Шу тариқа Олимжонга юк автомашинаси ва замонавий уйлардан бирини олиб беришини айтиб, унинг 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритади.

    Рустам ва Аҳрорларнинг кейинги «ўлжа»си Яйпан шаҳридаги бозорда сут маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи Исломжон бўлади. Исломжонга ҳам ўзини ДХХда юқори мансабларда ишловчи ходим эканини айтиб, юк автомашинаси ва уй олиб беришини айтиб, алдаб, унинг 11 750 000 сўм пулларини қўлга киритади.

    Шундан сўнг, Рустам ва Аҳрор Наманган шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Ихтиёр билан кўришиб, унга ҳам ўзини ДХХ ходими деб таништириб, Ихтиёрнинг раҳбарлигидаги «Сурур текс» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишга ва Қўқон шаҳридан бино ажратиб беришга ҳамда МЧЖ балансига Gentra русумли автомашина олиб беришини айтиб, алдаб, унинг жами 17 980 897 сўм пулларини қўлга киритади.

    Рустам ва Аҳрор содда халқимизни алдаш учун турли хил янгидан-янги найранглар ўйлаб топишади. Ҳаттоки, Рустам ДХХ раҳбари номидан Ихтиёрнинг тадбиркорлиги учун 10 000 000 сўм пул маблағи ажратилганлиги тўғрисида сохта сертификат тайёрлаб, ушбу сертификатни Ихтиёрнинг фарзандлари тўйи маросимида кўпчиликнинг олдида унга тақдим қилади.

    «Олғир қаҳрамонлар» энди янгича усулда бойлик орттиришни режалаштиради. Рустам, Аҳрор ва Зиёд Риштон тумани марказида жойлашган «Макро» савдо марказига келиб, у ердаги Фарҳод исмли сотувчи йигитдан 100 АҚШ долларини ўзбек сўмига алмаштириб беришини илтимос қилиб, у 100 АҚШ доллари эвазига ўзбек сўми бераётган вақтда, унга ўзини ДХХ ходими деб таништириб, гўёки «тадбир» бўлганлигини айтиб, жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитади ва Фарҳоднинг 1 080 000 сўм пулларини товламачилик йўли билан қўлга киритишади.

    Ушбу жиноятлари хамирдан қил суғургандек битганидан хурсанд бўлган «қаҳрамон»ларнинг навбатдаги «қурбони» Бешариқ туманида яшовчи Акбаржон бўлади. Унга ҳам 100 АҚШ долларини ўзбек сўмига алмаштириб беришини илтимос қилиб, Акбаржон 100 АҚШ долларини қўлига олиши биланоқ, унга нисбатан тадбир ўтказилганини айтишиб, сохта гувоҳномасини кўрсатиб, товламачилик йўли билан пул талаб қилган.

    Шунда ҳам нафси тўймаган Рустам Қўқон шаҳридаги кафелардан бирининг иш бошқарувчиси Улуғбек билан кўришиб, ўзини ДХХ ходими деб таништириб, 5 000 000 сўм эвазига фойдаланилмасдан келинаётган савдо дўконини Қўқон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали уни номига ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтади ва пора беришга далолат қилади. Рустам ундан 2 000 000 сўм пулларни олган вақтда Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади ва Рустамга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноий ҳаракатларига шу ерда нуқта қўйилади.

    Мазкур жиноят иши бўйияа суд жараёнида судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланди.

    Судда жабрланувчилардан бири Фарҳоднинг акаси Шукуржон укасига нисбатан уюштирилган «тадбир»дан чуқур тушкунликка тушиб, ҳатто ўз жонига қасд қилмоқчибўлгани баён қилинди.

    Суд ҳукми билан Рустамга 6 йил 9 ой муддатга, Аҳрорга 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Зиёдга эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

    Судланувчи Рустам ва Аҳрордан жабрланувчи Ихтиёр фойдасига 18 591 683 сўм, Исломжон фойдасига 12 001 147 сўм ва Олимжон фойдасига 5 881 071 сўм моддий зарарни солидар тартибда ундириш белгиланди.

    «Жиноят жазосиз қолмайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ҳозирда Рустамнинг яна бир кирдикори ошкор бўлиб, ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.

    01.04.2019, 16:49   Изоҳ (0)   29441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда

    01.04.2019, 16:38

    Фарғонада 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотмоқчи бўлган ҳамширалар қўлга олинди

    01.04.2019, 16:13

    Деҳқонободда 20 та кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйида қарийб 20 минг меҳмон иштирок этди

    01.04.2019, 16:04

    Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокараларни Самарқандда ўтказиш таклиф этилди

    01.04.2019, 15:55

    Ўзбекистонда 1 апрелдан шифокорлар ва фармацевтлар ойлик маоши оширилади

    01.04.2019, 15:29

    Келгуси 10 йил ичида Ўзбекистонда 25 та қуёш электр станцияси қурилади

    01.04.2019, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.