Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва Оролбўйи муаммосини ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни тадбиқ этишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқи вакиллари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг дастлабки натижалари юқори баҳоланди.
Турли даражадаги алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди. Шу ўринда 2019 йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)