Ҳукумат қарорига мувофиқ, Медет Абдимуратович Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш мазкур Жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)