29 март, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасида куннинг иккинчи учрашуви ҳам ўз ниҳоясига етди.
Унда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги «Бухоро» клуби Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 35-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Сергей Тумасян Баҳром Абдураҳимов узатган тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйган бўлса, 75-дақиқага келиб Сервер Жепаров пенальтидан гол урди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа бекободликлар ўз майдонида «Бухоро» клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Суперлига
2-тур баҳслари
29 март, жума
«Металлург»—«Бухоро» 2:0
Голлар: 1:0 — 35 Сергей Тумасян, 2:0 — 75, пенальти, Сервер Жепаров«Металлург»: Зафар Сафаев, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Акбар Исматуллаев, 52), Сервер Жепаров, Ислом Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов (Камолиддин Тожиев, 79), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов, Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Сергей Тумасян (Зоҳид Абдуллаев, 77).
«Бухоро»: Хуршид Ходжаев, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов (Достон Ибрагимов, 66), Владимир Баенко, Тоҳиржон Шамсиддинов (Жамолиддин Убайдуллаев, 53), Жаҳонгир Абдумўминов (Фирдавс Асадов, 61)
Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов (16), Жаҳонгир Абдумўминов (28), Роббим Ҳасанов (45+2), Тоҳиржон Шамсиддинов (48), Станислав Андреев (49), Эргаш Исмоилов (62), Жамолиддин Убайдулаев (73), Владимир Баенко (74, 85), Иван Нагаев (90)
Четлатиш: Владимир Баенко (85)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)