«Арсенал» ёзги трансферлар ойнасидан унумли фойдаланмоқчи ва беш нафар футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.
The Independent’нинг хабар беришича, Унаи Эмери жамоани кучайтиришда энг асосий позиция — марказий ҳимоя деб ҳисоблайди. Асосий мақсад — «Барселона»дан Самюел Умтитини сотиб олиш. У Клеман Лангле ва потенциал трансфер бўлган Маттейс де Лигт сабаб жамоанинг асосий таркибидаги ўрнидан маҳрум бўлиши мумкин.
Бундан ташқари лондонликлар «Бавария» ҳимоячиси Давид Алабани ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Мюнен клуби Алабани трансфери бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Самюел Умтити жорий мавсум Ла Лигада 9 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма берди. Давид Алаба эса Бундеслигада 24 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)