Тошкент молия институтида Малайзиянинг Бинари университети билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Бунга бағишланган маросимда Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Бинари университети президенти Тан Сри Дато бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.
Мазкур қўшма факультетда 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб бизнес бошқаруви, молия ва ахборот технологиялари йўналишларида кадрлар тайёрланади.
Maгистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.
Изоҳ (0)