Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорига асосан Азамат Хўжамқулов вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У шу кунгача Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)