Самарқандга меҳмон бўлиб келган Япониянинг Киото шаҳрида яшовчи Маруо Юко 23 март куни ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган. Япониялик сайёҳ вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига паспорти йўқолганлиги бўйича мурожаат қилган.
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Маруо Юко авиакассадан чипта олиб, ўша ерда паспортини унутиб қолдирган. Мурожаатдан сўнг вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида япониялик сайёҳга тегишли бўлган фуқаролик паспорти 24 март куни топилган.
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан тармоқ орқали япониялик Маруо Юко жойлашган меҳмонхонага аниқлик киритилиб, унга паспорти етказилган.
Изоҳ (0)