Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Бухоро телерадиокомпаниясининг Telegram’даги канали хабар берди.
«Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида ташриф буюриши режалаштириляпти», — дейилади телерадиокомпания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 24 мартдан буён БААда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Изоҳ (0)