Иқтисодиёт ва тинчлик институти анъанавий «Терроризм глобал индекси — 2018» маърузасини тақдим этди. Ўзбекистон рейтингнинг 132-ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда терроризм хавфи 10 баллик шкалада 0,038 дея қайд этилган ва «хавф жуда паст» дея баҳоланган.
2017 йилга нисбатан, Ўзбекистон индексдаги ўрнини яхшилади (ўтган йилги натижа — 125-ўрин).
Рейтингда терроризм хавфи юқори бўлган мамлакатлар сифатида юқори ўринларни Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Сурия ва Покистон давлатлари эгаллаган.
Изоҳ (0)