«Ўзбекистон» нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан «Қуръони Карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири» номли китоб 8 минг нусхада нашр этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур китоб таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсулидир.
Унда ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони Каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк тафсири жой олган.
Китобга, шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар манба қилиб олинган.
Изоҳ (0)