Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Ми-8 русумли вертолёти Қизилўрда вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Газета.ru» муассаса матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.
Вертолёт номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учраб, бутунлай ёниб кетганлиги қайд этилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, вертолёт бортида 13 киши бўлган. Бундан ташқари, дастлабки маълумотлар бўйича, қурбонлар мавжуд.
Айни пайтда ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)