Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эндиликда 3.27 («Тўхташ тақиқланган») йўл белгисига риоя қилмаганлик автоматик равишда қайд этилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Хабарда қайд этилишича, AutoCon-SC / M дастурий таъминот мажмуаси янгиланган бўлиб, эндиликда у орқали 3.27 («Тўхташ тақиқланган») йўл белгисини бузганликни аниқлайди. Янгиликни синовдан ўтказиш 25 март куни бошланган.

AutoCon-SC / M мажмуаси Тошкент шаҳридаги ЙХХБ махсус транспорт воситалари жиҳозланган бўлиб, у олд камерага 58 давлат рақамини таниб олиш ва йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини автоматик равишда аниқлайди (инсон аралашувисиз).

3.27 йўл белгисини эътиборсиз қолдирилганлик ҳолати махсус автомобилнинг шаҳар атрофида ҳаракатланган пайтида амалга оширилади. Қоидабузар ҳақидаги маълумотлар дарҳол (онлайн) компьютер хавфсизлиги бошқарув тизимига келиб тушади.

Қоидабузарлик ҳақида автомобиль эгасининг манзилига юборилган хат ёки 8860 рақами бўйича SMS сўров юбориб, маълумот олиш мумкин.

3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128/6 моддасига биноан 3 ЭКИҲ (608190 сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Тизим қуйидагича ишлайди: патруль автомашинаси бир ҳудудни 5-10 дақиқа тафовут билан икки маротаба айланиб ўтади. Биринчи марта давлат рақами қоидабузар сифатида номзод мақомини олади. Иккинчи марта, қоидабузар бўлмаганлар олиб ташланади.

Олинган маълумотлар тизим томонидан таққосланади ва таҳлил қилинади. Агар автомобиль пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган бўлса — у тизимдан олиб ташланади ва қоидабузар ҳисобланмайди. Агар автомобиль бузилганлиги сабабли тўхтаса, қонун бўйича у фавқулодда тўхташ белгисини қўйиши керак — тизим белгини ўқийди ва автомашинани қоидабузарлар базасига жўнатмайди.

3.27 белгиси бўйича қоидабузарликни аниқлаш синовдан ўтса, тизим 3.28 «Тўхтаб туриш тақиқланган» белгиси бўйича қоидабузарликларни қайд эта бошлайди. Бундай ҳолларда патруль автомашинаси ўн дақиқа тафовут билан ҳудудни айланиб ўтади. 3.28 белгиси остидаги машина сони қайта ўқилса —тўхташ қоидаларини бузиш қайд этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...