Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ўзи таҳсил олган Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги 1-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
— Ўқувчимнинг мактабимизга келганидан хурсанд бўлдим. У билан дийдорлашиш, суҳбат қуришни жуда соғингандим. Ўзи таҳсил олган ушбу даргоҳга бадиий китобларни совға қилгани ёшларни янада мутолаага чорлаши шубҳасиз, — дейди она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Робия ая Маърупова.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шахсий кутубхонасидаги нодир асарлардан мактаб ахборот-ресурс марказига туҳфа этди. Ўнлаб ўқувчиларга эса эсдалик учун китоблар тақдим қилди.
Шундан сўнг туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида шаҳрихонликлар билан учрашув ташкил этилди.
Изоҳ (0)