Ўзбекистондаги барча мактабларда кузатув кенгашлари ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун,26 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.
Мактаб кузатув кенгашларига исталган ота-она аъзо бўлиши мумкин.
«Ушбу кенгашларнинг асосий вазифаси мактабга маҳаллий ҳокимият томонидан ажратилган маблағ қаерга сарфланаётганини назорат қилиш.
Мактаб томонидан кўрсатилаётган қўшимча хизмат турларини белгилаб беради. Масалан, узайтирилган гуруҳлар, инглиз тили, робототехника тўгараги ташкил қилиши мумкин. Лекин буларнинг барчаси расман, ота-оналар билан шартнома тузилган ҳолда қилинади. Хизматлар учун пул ўқитувчининг қўлига эмас, касса орқали тўланади.
Кузатув кенгаши мактаб директори фаолиайтини баҳолайди. Керак бўлса, директор мактабда ноқонуний ишлар қилаётган бўлса, ноқонуний тарзда пул йиғиб, уни кераксиз жойга сарфлаётган бўлса, уни кузатув кенгаши ишдан бўшатиши ҳам мумкин», — дейди Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Изоҳ (0)