Тошкентнинг «Буюк Ипак йўли» метро бекатида дўкон ва офисларнинг осма реклама баннерлари яна ўз жойига қайтарилмоқда, дея хабар беради Facebook’даги «Потребитель» гуруҳи.
Яқинда улар оммавий равишда ечишга мажбур қилинганди.
«Ҳокимлик ходимлари ва раҳбарияти учун Ўзбекистон Республикасининг асосий ва ихтисослашган қонунчилигини ўрганиш зарурати бор. Ўтиш балини белгилаб, имтиҳондан муваффақиятли ўтмасдан лавозимга тайинланмаслик керак.
Ҳокимлик ходимлари кўпинча қонунга зид ишларни амалга оширади. Конституция ва қонунларидан тортиб, маҳаллий қонунларгача. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимлик органларининг фармонлари баъзи ҳолларда асосий қонунларга зид бўлади.
Албатта бу оддийгина билимсизликдандир. «Буюк Ипак йўли»даги осма реклама баннерлари ҳам худди шундай бўлди. Ҳокимлик баннерларини йўқ қилиш ёки битта рангда бўяш тўғрисида 33 та буйруқ имзоламайдими. Ўзбекистон Республикаси қонунлари (хусусан, «Реклама тўғрисида»ги) ҳокимликнинг қароридан устун бўлолмайди.
Муаммо шундаки, масалани фақат суд, вақт, пул ва асабларни кетказиш орқали ҳал қилиш мумкин. Агар ҳар биримиз қонунни билганимизда бу бебаҳо неъматларни сақлаб қололган бўлардик» — деб ёзади Лилия Николенко.
Изоҳ (0)