Хитойда олимларнинг фикрича, ёши тахминан 518 миллион йилни ташкил этувчи тошга айланган минглаб қолдиқлар топилди, деб ёзади BBC.
Олимлар бу мисли кўрилмаган топилмадан ҳайратда эканликларини тан олган. Палеонтологлар уни сўнгги асрда топилган энг ноёб топилма деб баҳоламоқда.
Уларнинг айтишича, топилмалар организмнинг юмшоқ тўқималари, жумладан, тери, кўз ва ички органлари яхши сақланиб қолганлиги учун ҳам қимматли ҳисобланади.
Синцзян биотаси номи билан машҳур бўлган қолдиқлар Хитойнинг Хубей провинциясидан топилган.
Биота— маълум бир геологик даврда тарқалган ва тарқалиш майдонига кўра бирлаштирилган тирик организмлар тури.
Умумий ҳисобда 20 мингдан ортиқ тошга айланган қолдиқлар топилган бўлиб , улар орасида қуртлар, денгиз сув медузалар, актиниялар ва денгиз сув ўтлари ҳам бор.
Хабарда айтилишича, улар тирик организмлар келиб чиқишининг дастлабки босқичини ўрганишда муҳим манбага айланади.
Изоҳ (0)