Венесуэла пойтахти Каракасга Россиядан бортида юзга яқин ҳарбий бўлган икки самолёт келиб қўнди. Бу ҳақда Noticiera Digital интернет-портали маълум қилди.
Нашрга кўра, Ан-124 ҳарбий-транспорт ва Ил-62 йўловчи самолётлари Каракасга Москвадан Сурия орқали учиб келган.
Ҳаво кемаларида Россия қуруқликдаги қўшинлар бош штаби бошлиғи Василий Тонкошкуров бошчилигида 99 нафар ҳарбий Венесуэлага келган.
Россиялик ҳарбийлар мамлакатга 35 тонна юк олиб келгани ҳам айтилмоқда, бироқ уларнинг айнан қандай юк эканлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)