Қозоғистон фуқаролари мамлакат пойтахти Нур-Султон деб қайта номлангани туфайли ҳужжатларини алмаштириши шарт эмас. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазирлиги маълум қилди.
«Ҳужжатларда пойтахтнинг аввалги номланиши кўрсатилгани уларнинг бекор қилиншига олиб келмайди», — дейилади вазирлик сайтида жойлаштирилган хабарда.
Шу билан бирга, вазирлик ахборот тизимларида пойтахт номи автоматик тарзда ўзгартирилиши билдирилган.
Изоҳ (0)