Ботсванада маст ҳолатдаги учувчи турмуш ўртоғи билан жанжалдан сўнг хусусий самолётни олиб қочиб, уни тўғри уйига бориб урди. Бу ҳақда The Citizen хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида фақат учувчининг ўзи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳақида хабарлар йўқ. Шунингдек, ўндан ортиқ автомобилга шикаст етган.
Эркак ширакайф бўлгани ва туғилажак чақалоқ шарафига уюштирилган байрамда хотинини ургани, шундан сўнг ундан уйни тарк этиши талаб қилингани билдирилмоқда.
Самолётни олиб қочгандан сўнг учувчи дўстига қўнғироқ қилган ва турмуш ўртоғи айнан қайси хонада эканлигини сўраган. Шу туфайли уйда бўлган барчани самолёт билан тўқнашувга қадар эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.
Изоҳ (0)