Истанбулдаги Аё София ибодатхонаси мақоми музейдан масжидга айлантирилиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Ҳозир туристлар бу ерга қўшни жойлашган Мовий масжидга бемалол бепул кириши мумкин. Аё София билан ҳам шундай қилиш керак », — деди Эрдўғон.
Ҳозирда мазкур музейга кириш чиптаси 10 доллар атрофида туради.
Маълумот учун, Аё София Византия империяси даврида қурилган бўлиб, дастлаб христиан собори вазифасини бажарган. 1453 йили Истанбул Усмонлилар қўлига ўтгач, масжидга айлантирилган, 1934 йилдан бери эса музей ҳисобланади.
Изоҳ (0)