25 март куни Қизириқ туман давлат хизматлари маркази учун янги бино қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
Икки қаватли марказ биносида туман нотариуси, ФҲДЁ бўлими ва халқ қабулхонаси жойлашади. Бино маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиб, жиҳозланган. Марказда ёш болали оналар учун хона, инвесторлар учун махсус хона, тиббиёт хонаси ҳамда банк кассалари бор.
Хабарда айтилишича, марказда давлат хизматлари электрон навбат орқали тадим этилади. Давлат хизматлари марказида юқори тезликдаги Wi-Fi зонаси ташкил этилган.
Қизириқ туман Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчгунга қадар бир кунда 70—80 одамга давлат хизмати кўрсатган бўлса, янги бино очилиш кунининг ўзида икки соат ичидан 65 нафар фуқароларга давлат хизматлари кўрсатди.
Изоҳ (0)