Эроннинг Шероз шаҳрида сув тошқини натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 74 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 25 март, душанба куни, мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Пирхосейн Куливандга таяниб, «Корреспондент.net» хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, тўхтовсиз ёмғирлар ёғиши оқибатида Шерознинг турли жойларида сув тошқинлари юзага келган. Кризис ҳолатлари хизмати раҳбари Исмаил Нажар, якшанба куни тунда бошланган кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг 25 та туманида сув тошқини юзага келганини айтди.
Шунингдек, Африканинг жануби-шарқида юз берган табиат ҳодисаси — Идай тропик циклонлари фожиали оқибатларга олиб келди. Мозамбикда 417 киши, Зимбабведа 259 киши, Малавида эса 56 киши ҳалок бўлди.
Шарқий Индонезияда сув тошқини ва кўчкилар натижасида 89 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ одам яраланган.
Изоҳ (0)