АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашуви чоғида, Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини тан олгани тўғрисидаги ҳужжатни имзолади, дея хабар беради «Газета.ru».
«Бу воқеа бир неча ўн йиллар олдин содир бўлиши керак эди», — деди Трамп.
Аввалроқ, Трамп Исроилнинг Голан тепаликлару устидан суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекишни режалаштираётгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)