Япониядаги АҚШ ҳарбий базаларидан бирида номаълум шахслар бир нечта газ баллонларини портлатди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Воқеа Япония мудофаа вазирлиги бюроси жойлашган АҚШнинг Кэмп Дзукэран ҳарбий базасида содир бўлган.
Ҳодиса жойида бир нечта синган тўсиқлар топилгани учун полиция жиноятни содир этишда номаълум шахслар база ҳудудига кирган, деб тахмин қилмоқда.
Воқеа натижасида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)