Қозоғистонда «Ак Жол» демократик партияси раиси ўринбосари Казбек Иса Петропавловск, Павлодар ва Семей шаҳарларига ҳам бошқа ном беришни таклиф қилди, деб ёзади Tengrinews.
Ўз фикрини у «Қозоғистон — 2050» демократик кучлар умуммиллий коалицияси томонидан пойтахтни қайта номлашни қўллаб-қувватлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди.
«Қозоғистон пойтахтига элбошининг исмини берар эканмиз, биз бошқа номларни ҳам ўзгартириш орқали бу воқеани давом эттиришимиз керак. Петропавловскка ўз вақтида учта жузни бирлаштирган ва ўз ўрдасини ташкил қилган Абилай хан номини бериш керак. Павлодарни ўз халқининг мустақиллиги учун курашган қозоқларнинг сўнгги хони Кенесарининг номи билан аташ керак. Илгари Алаш деб аталган Семейга эса Алашорда ҳокимияти раиси Алихан Бокейхановнинг номини бериш зарур», — деди Иса.
Изоҳ (0)