22 март, жума куни Евро—2020 саралаш баҳсидан ўрин олган Молдовага қарши ўйинда дарвозабон Уго Льорис Франция терма жамоаси асосий таркибида майдонга тушди (4:1).
Льорис мамлакат миллий терма жамоаси таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида 4-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
Унинг ҳисобида 109 та учрашув мавжуд. У бу борада Зинедин Зиданни қувиб ўтди (108).
Рўйхатнинг кучли учталигидан Марсель Десайи (116), Тьерри Анри (123) ва Лилиан Тьюрам (142) ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)