Epsilon Development Company (АҚШ) Австриянинг Oberhofer Projektmanagement компанияси билан шерикликда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида янги завод қуришга 100 миллион евро инвестия киритмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Компаниялар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун «Пўлат инновацион тизимлар» хорижий корхонасини тузди.
Янги завод металлни оцинковка қилиш ва турли металл конструкциялар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг лойиҳа қуввати йилига 50 минг тонна пўлат бўлиб, 200—250 та янги иш ўрни яратилади.
Изоҳ (0)