• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистонда бўлди. Ҳамкорликда инновацион экотизим яратилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил январь ойида Ҳиндистоннинг Гужарат штатида ўтказилган «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиб, Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    Давлат раҳбарининг ушбу ташрифидан сўнг Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги инновациялар бўйича ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Ҳиндистоннинг илм-фан, таълим, фармацевтика соҳаларидаги тажрибасини Ўзбекистонга жорий этиш бўйича амалга оширилаётган вазифалар доирасида Ҳиндистонда бўлиб, қатор ташкилотлар ва компаниялар вакиллари билан учрашди.

    Вазирлик ходимлари Нью-Деҳли, Ҳайдаробод шаҳарларида бўлди. Музокаралар натижасида Ҳиндистоннинг «The Global Education and Leadership Foundation» нодавлат нотижорат жамғармаси билан 7-9-синф ўқувчиларининг тадбиркорлик ва етакчилик қобилиятини ривожлантириш мақсадида «SKILLD» таълим дастурини жорий этишга қарор қилинди.

    Бунинг учун материаллар бепулга тақдим этилиб, улар ўзбек ва рус тилларига таржима қилинади. Ўқитиш сифатини ошириш учун ўқитувчилар учун малака ошириш курслари ҳам ташкил этилади. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йил сентябрь ойида битта давлат ва битта хусусий мактабда ушбу дастур тажриба тариқасида жорий этилади.

    Делегация аъзолари «The Global Education and Leadership Foundation» билан ҳамкорликда мамлакатда Тадбиркорлик бўйича глобал мусобақанинг ҳудудий танловини ўтказишга келишди. Танлов ғолиблари ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган Тадбиркорлик бўйича глобал мусобақада қатнашиш имконига эга бўлади.

    Ушбу танловнинг расмий сайтида рўйхатдан ўтган барча иштирокчилар стартапларни ривожлантириш бўйича материаллардан фойдаланиш ва видео-тренинглар билан танишиши мумкин.

    Тадбирлар жадвалига кўра, ҳудудий танлов ғолиблари май ойида аниқланади. Ҳиндистон томони йирик ташкилотлар, жаҳоннинг етакчи университетлари вакилларининг спикер ва ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этишини таъминлашга тайёр эканликларини тасдиқлади.

    Мамлакатнинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан биргаликда давлат ва хусусий сектор, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон – Ҳиндистон инновацион форумини ўтказишга келишилди. Икки мамлакат олимлари, тадбиркорлари, инвесторлари, новаторларини бирлаштирувчи мазкур форумни Ўзбекистон – Ҳиндистон ёшлар форуми доирасида ўтказиш таклиф қилинди.

    Музокарада ёшларда инновацион фикрлаш кўникмасини шакллантириш ва инновацион ғояларни ишлаб чиқишга ўргатиш мақсадида 5–11-синф ўқувчилари учун махсус ускуна ва технологиялар билан жиҳозланган иш жойлари ташкил қилиш лозимлиги ҳам муҳокама этилди.

    Гап шундаки, Ҳиндистонни трансформациялаш миллий институти вакили вазирлик делегацияси билан Нью-Деҳлидаги маҳаллий давлат мактабига бориб, уларни ўқувчиларнинг инновацион кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Ҳиндистон ҳукуматининг «нарсалар интернети» шаклидаги махсус технологиялар ва ускуналар билан жиҳозланган лабораториялар яратишга қаратилган «Atal Tinkering Lab» ташаббуси билан таништирди.

    Лабораториялар ҳукумат томонидан молиялаштирилади, хусусан, ҳар бир мактабга лаборатория ташкил этиш учун 2 миллион АҚШ доллари ажратилади. Бу маблағнинг 15 фоизи таъмирлаш ишларига, 15 фоизи мебел жиҳозлари харид қилишга, 65 фоизи ускуналарга, 5 фоизи ўқитувчи ва ўқувчиларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланади.

    «Makerspace» – «Ижод ҳудуди» деб аталувчи мазкур лабораториялар 6-11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар дарсдан кейин 1-2 соат вақтини шу ерда ўтказади. Ҳиндистонда ҳозирги кунда 2 минг 171 та мактаб лабораторияси фаолият юритаётган бўлиб, яна 5 минг 400 таси ташкил этилади.

    Ҳиндистонни трансформациялаш миллий институти 2015 йили мамлакат Бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан ҳукумат учун стратегик ислоҳотлар ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш ва ўтказиш мақсадида тузилган. Институт томонидан ташкил этилган «Atal Innovation Mission» қўмитаси якка тартибда меҳнат фаолиятига йўналтирилган инновацион хаблар, стартапларни ривожлантириш учун катталар ва болаларга махсус платформалар тақдим этиш орқали аҳоли орасида инновация ва тадбиркорлик маданиятини ёймоқда.

    Мана шундай лабораторияларнинг очилиши мамлакат инновацион экотизимини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан тузиладиган бизнес акселераторлар ва инкубаторлар саноат, давлат ва ўқув муассасалари ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, долзарб иқтисодий- ижтимоий муаммоларни ечишга хизмат қилади. Инновацион экотизимнинг мактаблардан бошлаб шаклланиши илм-фаннинг турли йўналишлари, ишлаб чиқариш, бизнес, таълим соҳаларига кадрлар етказиб беришнинг узилмас занжири ҳосил бўлишига олиб келади.

    22.03.2019, 17:51   Изоҳ (0)   7998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент, Андижон ва Самарқандда «Таълим ва мутахассислик» ХХ халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

    22.03.2019, 17:33

    Ўзбекистонда мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилади

    22.03.2019, 16:55

    Самарқандда қидирувдаги 51 нафар шахс ўз ихтиёри билан қайтиб келди

    22.03.2019, 16:38

    Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ҳамдарлик билдирди

    22.03.2019, 16:20

    Рафиқжон Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    22.03.2019, 16:00

    Шавкат Мирзиёев Ироқ халқи ва президентига таъзия билдирди

    22.03.2019, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Ўзбекистонда автомобиль сотуви рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:55

    Ўзбекистон—Ҳиндистон савдо айланмаси ҳажми етти ойда 60 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:51

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича тенгсиз бўлди

    Спорт | 12 август, 17:50

    Жефф Безос криптовалюта эвазига сайёҳларни космосга учиради

    Дунё | 12 август, 17:45

    Канадада 75 ёшли аёл кўзига тиш ўрнатиш орқали кўриш қобилияти тикланди

    Дунё | 12 август, 17:35

    Ядровий портлаш ер юзида қандай оқибатларга олиб келади?

    Дунё | 12 август, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.