Жорий йил 21 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қисқа муддатда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилди.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ (0)